Буюк Ипак йўли жаҳон мукофоти таъсис этилади

«Ушбу ташаббус 2019 йили 40 та давлат раҳбарлари иштирок этган Халқаро форумда қўллаб-қувватланди. Шу сабабли кечаги шаҳар ҳокимлари форумида Буюк Ипак йўли глобал мукофотини тасдиқлаш бўйича ташкилий қўмита ташкил этиш ташаббуси билан чиқдик. Шаҳар ҳокимларин навбатдаги халқаро форуми олдидан глобал мукофотлаш маросимини ташкил қилиш учун фаол ишлашга таклиф этамиз. Форум 2021 йилда Пекинда бўлиб ўтади», - деди Мурат Қаримсақов.
Эслатиб ўтамиз, Елбасы Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан яратилган G-Global ахборот-коммуникация платформаси дунё халқларининг яхлит ва тенг ҳуқуқли мулоқоти орқали жаҳон ҳамжамияти самарадорлигини тарғиб қилади, турли тадқиқотлар олиб боради. Форумга олимлар ва амалиётчилар, давлат, жамоат, халқаро ва ахборот соҳалари вакиллари жалб қилинган.
Муаллиф: Аян Бекенўғли