Буюк Британия вазири Жесс Филлипс норозилик сифатида истеъфога чиқди

ASTANА. Кazinform – Буюк Британиянинг болалар ишлари вазири Жесс Филлипс Бош вазир Кир Стармернинг сиёсатига қўшилмасликларини билдириб, истеъфога чиқди, деб хабар беради АЗEРТАДЖ.

Жесс Филлипс
Фото: gov.uk

АЗEРТАДЖ хабарига кўра, истеъфо ҳукмрон Лейбористлар партиясининг 80 дан ортиқ депутати Кир Стармердан истеъфога чиқиш санасини эълон қилишни талаб қилган бир пайтда юз берди.

— Бизнинг баҳс-мунозаралардан қочиш истагимиз шуни англатадики, биз камдан-кам ҳолларда мунозаралар ўтказамиз. Натижада, тараққиётга имкон берадиган ўзгаришлар тўхтаб қолади ва кейинга қолдирилади. Мен Лейбористлар ҳукумати ишлашини истайман. Лекин мен ва мамлакат кутган ўзгаришларни кўрмаяпман. Шунинг учун мен ҳозирги раҳбарият остида вазир сифатида фаолиятимни давом эта олмайман, — деди Жесс Филлипс истеъфога чиқиш хатида.

Филлипс 12 май куни Британия ҳукуматининг истеъфога чиққан иккинчи аъзоси бўлди. Аввалроқ, Уй-жой, жамоалар ва маҳаллий бошқарув бўйича давлат вазири Миатта Фанбулле ҳам Кир Стармернинг йўналишларига қўшилмасликларини айтиб, ўз лавозимидан истеъфога чиққан эди.

Сўнгги 24 соат ичида Жамоатлар палатасида Кир Стармернинг истеъфосини талаб қилган Лейбористлар партиясидан депутатлар сони икки баравардан кўпроққа ошиб, 80 кишига етди.

Норози парламент аъзоларининг фикрига кўра, Стармернинг лавозимда қолиши партиянинг кейинги умумий сайловлардаги мавқеини заифлаштириши мумкин. Буюк Британияда кейинги умумий сайловлар 2029 йил августидан кечиктирмай бўлиб ўтиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ирибгарлар Буюк Британияда Аlibaba орқали 500 минг кишининг маълумотларини сотишга уринишди.