Буюк Британия ташқи ишлар вазири Иордания ва Мисрга боради
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ғазо секторида “барқарор ўт очишни тўхтатиш”га эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида Иордания ва Мисрга боради, дея хабар беради Каzinform.

Иордания ва Миср раҳбарлари билан музокараларда Британия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари гаровга олинганларни озод қилиш, Ғазо секторига ёрдам ҳажмини ошириш, гуманитар паузаларни давом эттириш шартлари, ракета ҳужумларини тўхтатиш ва ХАМАСнинг Исроилга қарши таҳдидларини муҳокама қилади.
Кэмерон Буюк Британиянинг Ғазо секторида ҲАМАСнинг ҳокимиятда қолиши инқирозга узоқ муддатли сиёсий ечимга эришиш йўлида тўсиқ бўлиши, бу ҳам исроилликлар, ҳам фаластинликлар хавфсизлигини таъминлайдиган позициясини яна бир бор таъкидлайди.
-Ёрдамга келсак, мен Ғазо секторига имкон қадар кўпроқ йўллар орқали кўпроқ ёрдам ва ёқилғи етказилишини таъминлаш учун Исроилнинг Керем Шалом ўтиш жойини очиш қарорига таянаман, — дея Кэмероннинг сўзлари келтирилади Британия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган коммюникеда.
-Агар Исроил ҳали ҳам Ғазо секторида ХАМАСнинг ракета ҳужумлари ва террорчилик тактикаларига дуч келса, нафақат сулҳ барқарор бўлмайди, балки узоқ муддатда икки давлат асосидаги ечим имконсиз бўлади, — дея қўшимча қилди британиялик юқори мартабали дипломат.
Дэвид Кэмерон Британиядан анклавга инсонпарварлик ёрдами етиб келишини ўз кўзи билан кўриш учун Миср ва Ғазо сектори чегарасига яқин жойлашган Эл-Ариш шаҳарчасига ҳам ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг позициясига кўра, барқарор ўт очишни тўхтатиш фақат Исроил хавфсизлигига таҳдид бартараф этилса, яъни ХАМАС фаолияти тўхтатилгандан кейин мумкин бўлади.
- Яқин Шарқдаги дипломатиямизнинг мақсади нафақат бугунги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, балки кўп авлодлар учун тинчлик бўлиши керак. Дэвид Кэмерон ўтган ҳафта Х микроблогида Ғазо секторида ХАМАСни ҳокимиятда қолдириш икки давлат қарорига доимий тўсиқ бўлиб қолади, - деб ёзган эди.