Буюк Британия келаси йилдан бошлаб Россиядан олмос импортини тақиқлайди

Буюк Британия
Фото: Pexels

Буюк Британия 2024 йил 1 январдан бошлаб Россия Федерациясидан олмос импортини тақиқлайди. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.

“Буюк Британия ҳукумати Россиядан олмос олиб киришни чеклаш ва металл саноатида ёрдамчи хизматлар кўрсатишни тақиқловчи қонун лойиҳасини таклиф қилишни режалаштирмоқда”, - дейилади хабарда.

Ҳужжатда айтилишича, Россиядан олмос импортини тақиқлаш 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Бундан ташқари, Лондон Россияга “ҳарбий ёки саноат мақсадларида”, жумладан, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва электрон маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.

Умуман олганда, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери Буюк Британия Россиянинг 1800 нафар жисмоний ва юридик шахсларини, жумладан, Россия банк секторининг 90 фоизига эгалик қилувчи 29 банкни қора рўйхатга киритди.

Буюк Британия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, санкциялар натижасида қиролликка Россия маҳсулотлари импорти 2021 йилга нисбатан 94 фоизга, Британиянинг Россия Федерациясига экспорти эса 74 фоизга камайди.

Сўнгги хабарлар
telegram