Бутун жaҳон туристик шаҳарлар федерацияси саммитида Самарқанд вакиллари иштирок этмоқда

TASHKENT. UzA-Kazinform - Хитойнинг Чангша шаҳрида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг навбатдаги саммити ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 83 давлатидан 159 сайёҳлик шаҳри вакиллари иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
Фото: Ўза

Жумладан, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари – туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов Самарқанд шаҳри вакили сифатида саммитда қатнашмоқда.

Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, Р.Қобилов Самарқанднинг туризм салоҳияти, бу ерда сайёҳлар учун яратилган имконият ва қулайликлар ҳақида тақдимот қилди.

WTCF 2012 йилда дунёнинг машҳур туристик шаҳарлари ва ташкилотлари томонидан ташкил этилган бўлиб, шаҳарларга асосланган биринчи халқаро туризм ташкилоти ҳисобланади. Самарқанд илк бор 2018 йилда WTCF саммитда меҳмон сифатида иштирок этди ва шундан сўнг ташкилот аъзолигига қабул қилинган.


Сўнгги хабарлар