Бутун дунёда Starlink алоқа тизими билан боғлиқ муаммолар қайд этилди
ASTANА. Кazinform — Downdetector хизмати ҳисоботига кўра, бир қанча мамлакатлардаги фойдаланувчилар Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими фаолиятидаги муаммолардан шикоят қилмоқда, деб ёзади ТАСС.

Ҳисобот шуни кўрсатадики, муаммолар ҳақида хабар берган фойдаланувчиларнинг 60 фоизи интернетдаги узилишлар ҳақида шикоят қилган, 40 фоизи эса уланишнинг тўлиқ йўқолганини билдирган.
АҚШда 63 000 га яқин фойдаланувчи Starlink тизимининг ишлашида муаммолар ҳақида хабар берган. Катта муаммолар Буюк Британия, Австралия, Мексика, Аргентина, Чили ва Бразилияда ҳам кузатилди.
Канадада шикоятлар сони 13 мингдан, Германияда эса 11 мингдан ошди.
Эслатиб ўтамиз, июнm ойи бошида Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Starlink (SpaceX шўъба корхонаси) ўртасида Қозоғистонда сунъий йўлдош интернет хизматларини расмий ишга тушириш бўйича келишув имзоланган эди.
Маълум қилинишича, Starlink Интернет учун ойлик тўлов 20-25 минг тенгени ташкил қилиши мумкин.
Starlink Интернет Қозоғистонда қачон ишлай бошлаши ҳақида хабар берган эдик.