Бухорода «Стихия – 2023» фестивали ўтказилди

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. UzA-Kazinform - Бухорода жорий йилнинг 31 август – 2 сентябрь кунлари «Стихия – 2023» фестивали ўтказилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

«Стихия» электрон мусиқа ва санъат фестивали бу йил бешинчи марта ўтказилмоқда. Фестивалнинг бу гал кўҳна ва боқий Бухорода ўтказилишининг асосий сабаби ички ва ташқи туризмни ривожлантиришдан иборат.

«Уч ой олдин бутун Ўзбекистонни айланиб, ўғлим билан Бухородаги Тўдакўлга дам олиш учун келганимда, шу жойни танлаган эдик, – дейди фестиваль бош продюссери Отабек Сулаймонов. –Чўл, дашт жойи Стихияни ўтказиш учун энг маъқул вариант. Унинг локацияси ўзгаргани билан Мўйноқ четда қолиб кетмади, у ерга биз 2024 йилда яна қайтамиз. Фестивалнинг 50 фоизини ўзбекистонлик иштирокчилар ташкил этса, қолгани асосан Қозоғистон, Россия, Германия, Франция, Япония, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлардир.

Олинган маълумотга кўра, Стихия бошлангунга қадар, 2000 мингга яқин чипталар сотилган, жами 3000 мингта чипталар сотилган десак муболаға бўлмайди. Ундан 1500 га яқини сайёҳлар томонидан сотиб олинган.

«Фестиваль майдонида қатор инсталляциялар ўрнатилган, – дейди фестиваль бош продюссери Отабек Сулаймонов. – Мисол учун ёлғиз астронавт. Унинг атрофида галлактика «ҳосил қилганмиз». Ягона турган одам ҳам бор, бу эса тадбиримизнинг асосий рамзидир. Уни охирги кун «Burning Man» фестивалида бўлганидек ёқиб юборамиз.

Маълумот учун, ягона турган одам инсталляцияси охирги кечада ёқиб юборилишига сабаб, иштирокчилар «тозалаш«маросимини ўтказади. Улар пластик бутилкалардан тортиб бошқа барча ахлатларни йиғади, яъни атроф-муҳитни тозалайди. Шунингдек, ҳудудида боғ ҳам бор, бу орқали табиатни асраб-авайлашга эътибор қаратилади.

Шунингдек, ушбу фестивални ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон туризм брендини дунё миқёсига олиб чиқиш, унинг турли локацияларини дунёга танитиш, қолаверса, ёш ўзбек композиторлари, мусиқашунос ва диджейларини ҳам дунёга танитиш ҳамда бу орқали уларни чет эл давлатларида ўтказиладиган бутунжаҳон мусиқа фестивалларида иштирокини таъминлашдан иборатдир.

Сўнгги хабарлар