Бугундан бошлаб Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим келишуви кучга кирди

Қозоғистон-Хитой
Фото: gov.kz

Бугун, 10 ноябрь куни Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишув кучга кирди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур келишувнинг 1-моддасига мувофиқ, ҳар икки давлат фуқаролари шахсий ишлари, туризм, даволаниш, халқаро ташиш, транзит, тадбиркорлик фаолияти учун визалар олишдан озод этилган. Бунда фуқароларнинг икки давлат ҳудудида бўлиш муддати 30 (ўттиз) календар кунидан, 180 (бир юз саксон) календар куни ичида эса жами 90 (тўқсон) календар кундан ошмаслиги керак.

Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, тегишли тоифадаги кириш визасини олдиндан расмийлаштириш керак. Визасиз режим ишлаш, ўқиш ва миссионерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бермайди. Эслатиб ўтамиз, юқоридаги келишув ХХРнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий раёнлари ҳудудига тааллуқли эмас. Қозоғистон фуқаролари Гонконгга визасиз 14 (ўн тўрт) кундан ортиқ бўлмаган муддатга ташриф буюришлари мумкин, Макаога ташриф буюриш учун эса виза талаб қилинади.

Қозоғистонликлар 34 давлатга визасиз боришлари мумкин.

Сўнгги хабарлар
telegram