Бугундан бошлаб "Астана" - "Челси" ўйини учун чипталар сотувга чиқарилади

ASTANА. Кazinform — Бугундан бошлаб “Астана” – “Челси” учрашуви учун чипталар сотила бошлайди. Бу ҳақда “Астана” футбол клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

футбол
Фото: “Астана” футбол клуби

“Астана” футбол клубидан маълум қилишларича, ўйинга қизиқувчилар сони кўп бўлгани учун чипталарни сотишда қуйидаги хавфсизлик шартлари кўзда тутилган:

  • Бир кишига 4 та чипта сотилади: харид электрон почта, телефон рақами ва кредит картани рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади;
  • Чипталар жисмоний шахсга берилади, буюртма беришда ҳар бир ташрифчининг маълумотларини киритиш керак, ўйинга боришда шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак;
  • Ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи QR кодли электрон чипта ўйин куни электрон почтага юборилади;
  • www.zakazbiletov.kz веб-сайтида навбатнинг ортиши муносабати билан онлайн навбат фаоллаштирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, УEФА Конференциялар лигасининг умумий босқичи ўйини 12 декабрь куни соат 20:30да Алматидаги Марказий стадионда бўлиб ўтади.

 

Сўнгги хабарлар