Бугун телевидениеда ҚР Президентининг Хитойга ташрифи ҳақидаги фильм намойиш этилади

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 17-19 май кунлари Хитой Халқ Республикасига амалга оширган давлат ташрифи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди, дея хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари Сиань шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди, унда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитойда «Марказий Осиё – Хитой» саммитида Қозоғистон Президенти ҳам иштирок этди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи якунларини Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплексининг «Олтин дўстлик» номли янги ҳужжатли фильмида кўриш мумкин. Фильм бугун телеканалларда оммага тақдим этилади.


Сўнгги хабарлар
telegram