Бугун Қозоғистонда - Ватан ҳимоячилари куни

NUR-SULTAN. Kazinform – 7 май ҚР Қуролли Кучлари ташкил топган кун. Бу кунни қозоғистонликлар Ватан ҳимоячилари куни сифатида ҳар йили нишонлайди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

1991 йил 25 октябрда Қозоғистон Президентининг фармони билан Қозоғистон ССР Давлат мудофаа қўмитаси ташкил этилди. Кейинчалик у Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигига айлантирилди.

1992 йил 7 майда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг махсус Фармони чиқди. Ушбу Фармонга мувофиқ, республика ҳудудидаги СССР Қуролли Кучларининг муассасалари, бўлинмалари ва тузилмалари Қозоғистон Республикасининг ваколатига ўтказилди. Олий Бош Қўмондон сифатида Қуролли Кучлар қўмондонлигини Президент ўз зиммасига олди. Президентдан ташқари, мудофаа билан бевосита шуғулланадиган биринчи мудофаа вазири этиб генерал-полковник Сағадат Нурмағамбетов тайинланди.

7 май - Қозоғистонда дам олиш куни ҳисобланади. Байрам арафасида Олий Бош қўмондон Қасим-Жомарт Тоқаев навбатдаги ҳарбий унвонларни бериш ва алоҳида хизмат кўрсатган ҳарбий хизматчиларни тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Жорий йилда Давлат раҳбари томонидан бир қатор ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий ва махсус унвонлар, синф ва малака тоифалари, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган уч нафар ҳарбий хизматчиларга - «Халқ қаҳрамони» унвони берилди ва қаҳрамонлиги учун алоҳида «Алтын жұлдыз» ва «Отан» орденларини яқин қариндошларига топширди.


Сўнгги хабарлар