Бугун Қозоғистонда Миннатдорчилик куни

None
ASTANA. Kazinform – 1 март барча қозоғистонликлар учун Миннатдорчилик куни, деб хабар беради Kazinform.

2016 йил 14 январда Президент фармонига асосан, Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил этилганлиги муносабати билан 1 март «Миннатдорчилик куни» деб эълон қилинди.

Шундай қилиб, ўша йилдан бошлаб «Миннатдорчилик куни» мамлакатда умумхалқ байрами сифатида нишонланади.

Қозоғистон - бир неча миллат вакилларини бирлаштирган давлатдир. Бу кунда қозоғистонликлар миллати, дини ва ёшидан қатъий назар бир-бирларига миннатдорчилик билдирадилар.

Бу байрамда бири ота-онага миннатдорчилик билдирса, иккинчиси Ватанга, оммага миннатдорчилик билдирмоқда. Шунингдек, байрам куни барча ҳудудларда турли кўринишдаги маданий-оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Қозоғистон Халқ Ассамблеяси маълумотларига кўра, бугун байрам муносабати билан пойтахтдаги «Дўстлик» уйида республика телекўприк ўтказиш режалаштирилган. Унда мамлакатдаги барча Дўстлик уйларидан 400 дан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram