Бугун Қозоғистонда Миннатдорчилик куни нишонланмоқда

1 март куни Қозоғистонда Миннатдорчилик куни нишонланади, деб хабар беради Kazinform.

Алғыс айту күні қандай мереке
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Байрам Қозоғистон халқи ассамблеяси ташкил топган кунга бағишланган бўлиб, 2016 йилдан буён мамлакатда нишонланиб келинмоқда. 1995 йил 1 мартда Қозоғистон халқи ассамблеясини ташкил этиш тўғрисидаги фармон имзоланди.

Миннатдорчилик куни кўп миллатли мамлакат бирлиги рамзига айланди. Байрам ўсиб келаётган ёш авлодда бир-бирига нисбатан бағрикенглик, ҳурмат ва меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш, Қозоғистонда миллатлараро тотувлик ва миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Миннатдорчилик куни муносабати билан турли байрам ва расмий тадбирлар, жумладан, кўргазмалар, концертлар, театрлаштирилган томошалар ташкил этилади.

Жумладан, бугун Астанадаги Болалар мусиқа мактабида байрам концерт дастури, бошқа мактабларда «Рахмет саған, Отаным» ягона очиқ маърифий соати, «Шынайы жүректегі алғыс» расмлар кўргазмаси, “Кимга миннатдорчилик билдирдингиз?”, «Ұстазым, Сізге ән алғыс!» челленжи бўлиб ўтади.

1 март куни Алматида, байрам куни мегаполиснинг кўнгилли ташкилотлари шаҳар коммунал хизматларига чой ва бўғирсоқ тарқатиш, шаҳар пансионатларида ёлғиз пенсионерларни табриклашни ташкил этишни режалаштирмоқда. Шунингдек, шаҳарда турли тадбирлар ташкил этилади.

Сўнгги хабарлар