08:32, 23 Июнь 2022 | GMT +5
Бугун - давлат хизматчилари куни
NUR-SULTAN. Kazinform – 2014 йилдан бошлаб 23 июн Қозоғистонда давлат хизматчилари куни сифатида нишонланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2003 йил март ойида БМТ Бош Ассамблеяси 23 июнни Давлат хизмати куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу тажриба Қозоғистонда 10 йилдан кейин жорий қилинган.
ҚР Президенти фармони билан 2013 йил 23 июн Қозоғистонда Давлат хизматчилари куни сифатида белгиланди. 2014 йилдан бери бу кун касб байрами сифатида нишонланади.
ҚР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Ерлан Абилнинг маълум қилишича, ўтган йили Қозоғистонда 68 мингдан ортиқ давлат хизматчиси малака оширган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай