Бугун Астанада “Елорда кубоги” халқаро турнири бошланади
ASTANA. Kazinform – 13-18 май кунлари Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида “Елорда кубоги” ІІІ халқаро турнири бўлиб ўтади.

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мусобақага Ўзбекистон, Мўғулистон, Эрон, Ҳиндистон, Япония, Марокаш, Озарбайжон, Тожикистон, Корея, Қирғизистон ва Хитой терма жамоалари келган.
Халқаро турнирда эркаклар ўртасида 48, 51, 54, 57, 60, 63, 5, 67, 71, 75, 80, 86, 92 ва 92 килограммдан юқори, аёллар ўртасида 48, 50, 52, 54, 57, 60, 63, 66, 70, 75, 81 ва 81 килограммдан юқори бўлган вазн тоифаларида совринли ўринлар ўтказилди.
Нуфузли мусобақада ҳар бир вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчига 700 АҚШ доллари, иккинчи ўрин учун 400 АҚШ доллари, учинчи ўрин учун 200 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.
Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоа сафида Махмуд Сабирхан, Серик Темиржанов, Нурқанат Райс, Қамшибек Қонқабаевлар иштирок этишади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача 22 ёшгача бўлган қозоғистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 24 та медаль қўлга киритган эди.