Бугун «Астана кештері» ХI халқаро санъат фестивали бошланади
«Лойиҳа доирасида томошабинлар Қозоғистон ва бутун дунёда мумтоз, халқ ва эстрада йўналишидаги энг яхши ижрочиларнинг чиқишларини бепул томоша қилишлари мумкин бўлади. Фестивал меҳмонлари жаҳон саҳналарини забт этган санъат юлдузлари бўлишларига қарамай, концертларга барча чипталар бепул тарқатилмоқда. Фестивалнинг махсус меҳмонлари ногиронлардир», - дейилади хабарда.
Биринчи концерт 30 май куни соат 19:00 да «Астана опера» театрининг камера залида бўлиб ўтади.
2 июнь куни соат 19:00 да «Астана балет» театрида Берлин концерт оркестри виолончелчиси ва солисти Эдгар Моро концерт беради.
3 июнь куни Берлин концерт оркестри солисти, фортепиано устаси Вадим Холоденко янги концерт беради.
4 июнь куни соат 18:00 да «Астана балет» саҳнасида «Рок мусиқасининг олтин хитлари» номли катта гала-концерт бўлиб ўтади.