Бу йил умумий қиймати 4,4 миллиард долларга тенг 36 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилда умумий қиймати 4,4 миллиард долларга тенг 36 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда «КАZAKH INVEST» АЖ бошқаруви раиси Мейржан Жусупов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2021 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича умумий қиймати 665 миллион доллар миқдорида 9 та лойиҳа амалга оширилди. Улар орасида муқобил энергия соҳасидаги умумий қиймати 172 миллион долларлик 4 та лойиҳа, 110 миллион долларлик нефт-газ соҳасидаги 2 та лойиҳа, шунингдек, металлургия, қурилиш материаллари, туризм соҳасидаги лойиҳалар мавжуд. Улардан иккитаси трансмиллий Air Liquide компанияси томонидан амалга оширилди. Инвесторлар техник газ, сиқилган ҳаво ва азот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошладилар. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Hevel компанияси россиялик сармоядорлари билан қайта тикланадиган энергетика соҳасида 3 та лойиҳани амалга оширди. Туркистон, Қизилўрда вилоятлари ва Чимкент шаҳрида қуввати 80 МВт бўлган 3 кунлик электр станцияси қурилди. Италиянинг трансмиллий ENI компанияси Ақтўбе вилоятида 48 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қурди», - деди Мейржан Жусупов Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, «КАZAKH INVEST» Қозоғистон иқтисодиётининг устувор тармоқларида инвестиция лойиҳаларини фаол равишда амалга оширишни давом эттиради.

«Жорий йилнинг охирига қадар КАZAKH INVEST кўмаги билан умумий қиймати қарийб 4,4 миллиард долларга тенг яна 36 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар