11:01, 22 Январь 2020 | GMT +5
                                        Бу йил пойтахтимизда 54та ҳиёбон қурилади
                                            NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Нур-Султанда 54та янги ҳиёбон барпо этилади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар Архитектура, шаҳарсозлик ва ер муносабатлари бошқармаси бошлиғи Нурлан Уранхаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
                                        
                                        
                                     
                                              «Ўтган йилда Нур-Султан шаҳрининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган ободонлаштириш дастури тасдиқланди. Унга мувофиқ бу йил шаҳарда54та ҳиёбон барпо этилади. Шундан 22таси Бойқўнғир туманида, 15таси Алмати туманида, 11таси Сариарқа туманида ва 6таси Есил туманида қурилади», - деди Нурлан Уранхаев Марказий коммуникациялар хизматида.