Бу йил Қозоғистоннинг учта шаҳрида 5G жорий қилинади
Йиғилишда рақамли иқтисодиёт ва буюмлар интернетини ривожлантириш учун имкониятларни кенгайтиришга янги технологияларнинг таъсири муҳокама қилинди.
Ҳукумат рахбарининг таъкидлашича, маълумотлар узатиш тезлигинг оширилиши ТКХ, қишлоқ хўжалиги, саноат, соғлиқни сақлаш, телетиббиётни ривожлантириш, Smart City компонентларини жорий қилиш, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш каби долзарб вазифаларни бажаришга имкон яратади.
ҚР Рақамли ривожланиш, мудофаа ва аэрокоинот саноати вазирлиги берган маълумотларга асосан, Қозоғистон АҚШ, Жанубий Корея, Швейцария, Эстония давлатлари билан бир қаторда янги тармоқни ишга тушириш синовларига киришган мамлакатлар ўнлигига киради.
Мамлакатнинг бутун ҳудудини 5G билан таъминлаш учун тегилши инфрақурилмани ташкил қилиш ишлари доирасида шу йилнинг охиригача Нур-Султон, Алмати, Чимкент шаҳарларида синов лойиҳалари амалга оширилади. Режага кўра, аҳолиси 50 мингдан ортиқ аҳоли пунктлари 5G алоқа тармоғи билан таъминланади дея кутилмоқда.
Муҳокама сўнгида ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистонда 5Gни жорий қилиш бўйича Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.