16:50, 23 Ноябрь 2021 | GMT +5
Бу йил Қозоғистонда Янги йилни жамоа билан нишонлашга рухсат бериладими
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қозоғистонда Янги йилни жамоа билан нишонлашга рухсат бериладими? ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат уйида журналистларнинг саволига жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи навбатда, ҳар бир ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб, яъни жамоат ва умумий овқатланиш жойлари, концерт залларига қанча одам кириши мумкинлигига қараб талаб қўйилади. Бу вилоят бош давлат санитария врачи томонидан белгиланади. Рухсат этилган ҳолларда жамоат жойидаги одамлар сони ҳисобга олиниши керак. Вилоят ёки шаҳарнинг қандай ҳудудда жойлашганлиги ҳам муҳимдир», - деди А.Цой.
Вазир, шунингдек, ҳар бир вилоят бош давлат санитария врачи ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб алоҳида қарор қабул қилиши мумкинлигини айтди.
Муаллиф: Али Ибраев