Бу йил Қозоғистонда қишлоққа борган 4,3 минг ёш мутахассислар уй-жой сотиб олади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда 4,3 минг мутахассис «Диплом билан қишлоққа» лойиҳаси бўйича уй-жой сотиб олиш учун бюджет кредити олди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Жорий йилда яна 4,3 минг нафар мутахассис учун уй-жой сотиб олиши учун республика бюджетидан 20 миллиард тенге ажратилди. 1 август ҳолатига кўра 2 минг нафар мутахассис уй-жойга эга бўлди», — деди Алибек Қуантиров.

Вазирнинг таъкидлашича, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва қабул қилиш мақсадида вазирлик томонидан қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар