Бу йил Қозоғистонда 11 минг км йўл пуллик бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 11 минг км узунликдаги миллий йўллар пуллик бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил биз «Нурли йўл« инфратузилмаларни ривожлантириш дастурининг иккинчи босқичига ўтдик. Уни амалга ошириш учун 5,5 триллион танга ажратилади. Бу йил бир нечта лойиҳаларни, шу жумладан 2600 км йўлларни амалга ошириш режалаштирилган. Темир йўлни электрлаштириш давом этади. Шу билан бирга, 11 минг км узунликдаги миллий автомобил йўллари пулли йўллар қаторига ўтказилади ва ушбу йўлларни сақлаш учун ажратиладиган бюджет харажатлари камайтирилади. Биз тежалган бюджет маблағларини бошқа муҳим лойиҳалар учун сарфлашимиз мумкин бўлади», - деди Роман Скляр Ҳукуматнинг онлайн йиғилишида.

Шунингдек, у Туркистонда халқаро аэропорт ва Чимкентда янги йўловчи терминали қурилиши якунланганини, Ўскемен, Уржар ва Ушарал аэропортларида реконструкция ишлари бошланганини эслатди.

«Биринчидан, ушбу лойиҳалар ҳудудларда янги иш ўринларини яратади. Бу давлатнинг устувор йўналишларидан биридир», - деди Роман Скляр.

Таъкидлаш жоизки, Ҳукумат 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нурли йўл» инфратузилмаларни ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар
telegram