Бу йил 50 дан ортиқ давлатда турли сайловлар бўлиб ўтади

2024 йилда дунё аҳолисининг деярли ярми сайловга боради – 50 дан ортиқ мамлакатда президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ishonch.uzга таяниб.

выборы
Фото: Kazinform.

Энг ката сайловлар Ҳиндистонда – аҳолиси 1,4 млрд бўлган мамлакатда сайловчилар сони 945 миллион кишини ташкил этади.

EИнинг 27 та давлатида ҳам президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади ва уларда 447 миллион аҳоли иштирок этади.

BRICS аъзолари Россия, Жанубий Африка ва Эронда ўтказиладиган сайловларда 293 миллион киши иштирок этади.

АҚШ, Жанубий Корея, Мексика ва Индонезияда ҳам сайловлар бўлиб ўтади.

“Энг кичик” сайловлар эса Тувалуда бўлади – у ерда 11 мингга яқин одам яшайди.

Сўнгги хабарлар