Бу йил 4000га яқин этник қозоқ ватандош мақомини олди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 3966 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига асосланиб хабар беради.
None
None

Умуман олганда, 1991 йилдан бери 1 млн 74,3 мингга яқин этник қозоқлар Қозоғистонга қайтиб келди.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (75,6%) Ўзбекистондан, 11,9% - Хитойдан, 5,8% - Туркманистондан, 3,0% - Мўғулистондан ва 3,6% - бошқа мамлакатлардан.

Улар асосан Алмати (32,6%), Туркистон (16,5%) ва Манғистау (14,2%) вилоятларига, шунингдек Чимкент (12,0%) ва Нур-Султонга (5,4%) шаҳарларида жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли этник ватандошлар сони 59,9%, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар - 24,1 фоизни ва нафақахўрлар - 17,3 фоизни ташкил этмоқда.


Сўнгги хабарлар