11:27, 13 Февраль 2022 | GMT +5
Британиялик олимлар яшашга яроқли сайёрани топишди
NUR-SULTAN. Kazinform – Британиялик олимлар «оқ митти» орбитасидан яшашга яроқли сайёрани аниқладилар, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Британия Астрономия Жамиятининг бюллетин журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, сайёра «оқ митти» юлдуз орбитасида топилган. Агар олимларнинг натижалари тасдиқланса, у шундай юлдузлар орбитасида яшаш мумкин бўлган биринчи сайёра бўлади.
«Биз «оқ митти» атрофида бундай ҳодисани биринчи марта кўришимиз»,- деди тадқиқотга раҳбарлик қилган Лондон Университет коллежи профессори Джей Фарихи. «Шунинг учун ҳам сайёрада унинг атрофидаги ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин. Энди астрономлар бошқа «оқ миттилар» атрофида янги сайёраларни излашлари керак. Агар осмонда бирор нарса аниқланса, бу унинг ёлғиз эмаслигини англатади. Бу астрономияда нормал ҳолат», - деди Фарихи.