Британия қироллик оиласида яна жанжал чиқди

Бизнесменнинг исми ошкор этилмаган. Британия матбуотига кўра, бу Маҳфуз Марей Муборак бин Маҳфуз бўлиб, у 2016 йилда шаҳзода Чарльз қароргоҳ сифатида фойдаланадиган иккита тарихий бинони таъмирлаш ва бошқа лойиҳалар учун 1,5 миллион фунт стерлинг тўлаб, Чарльз қўлидан мукофот олган. Бундан ташқари шаҳзоданинг бошқа лойиҳаларига ҳам ҳомийлик қилган.
Саудиялик тадбиркор Британия империяси орденининг фахрий командори бўлди. Бу мукофотнинг учинчи даражаси бўлиб, у ҳали рицарлик ҳуқуқини бермайди. Мукофот унга қиролича Елизавета II томонидан «Бирлашган Қироллик хайрия ташкилотларига хизматлари учун» берилган.
The Sunday Times нашрининг ёзишича, бунда Британия тахти вориси шаҳзода Чарльз атрофидаги энг яқин аъзоси Майкл Фосетт асосий рол ўйнаши мумкин.
«Жамғарма бир қатор тегишли ҳужжатларни тақдим этди. Улар қолган маълумотлар билан бирга ўрганилди. Материалларни таҳлил қилиб, тергов бошлашга қарор қилинди», — дейилади Скотланд-Ярд баёнотида.
Уэльс шаҳзодаси матбуот хизмати Британия тахти вориси хайрия жамғармасига маблағ йиғишнинг бундай усули ҳақида ҳатто тасаввурга ҳам эга эмаслигини маълум қилди.
Сўнгги вақтларда Қироллик оиласида жанжаллар чиқиб турибди. Аввалроқ Елизавета II нинг яна бир ўғли шаҳзода Эндрюга нисбатан зўрлаш иши бўйича судгача тергов ишлари олиб борилган. Британия матбуотининг ёзишича, шаҳзода уни айблаган америкалик Виржиния Жуфрага 12 миллион фунт стерлинг тўлаб қутилган.