11:10, 12 Январь 2026 | GMT +5
Brent нефтининг нархи ўтган йилнинг 5 декабридан бери биринчи марта 64 долларга етди
ASTANА. Каzinform — Лондондаги ICЕ биржасида 2026 йил мартгача етказиб бериладиган Brent нефтининг фьючерслари нархи бир баррель учун 64 долларга етди. Буни турли савдо маълумотлари кўрсатмоқда.
Кеча, Астана вақти билан соат 05:52 ҳолатига кўра, нефть нархи 1,56% га ўсиб, бир баррель учун 64 долларни ташкил этди.
Соат 06:00 да Brent нефтининг фьючерслари ўсишини секинлаштирди ва бир баррель учун 63,92 доллардан (+1,43%) сотилди. Шу билан бирга, 2026 йил февраль ойида етказиб бериладиган WТI нефтининг фьючерслари 1,55% га ўсиб, бир баррель учун 59,69 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 11 ойда 73,4 миллион тонна нефть экспорт қилди.