Brent нефтининг нархи 14 августдан бери илк бор 87 доллардан пастга тушди
ASTANА. Кazinform – Brent нефтининг фьючерслари нархи 14 августдан бери илк бор 1 баррель учун 87 доллардан пастга тушди. Бу ҳақда Лондондаги ICE биржаси савдоларидан маълум бўлди, деб хабар беради ТАСС.
Москва вақти билан соат 22:51 да (Астана вақти билан 00:51) Brent нефтининг нархи 4,67% га пасайиб, 1 баррель учун 87,87 долларни ташкил этди. Савдо давомида нарх 88 доллардан пастга тушди.
Москва вақти билан соат 23:05 да (Астана вақти билан 01:05) Brent нархи пасайишда давом этди ва 14 августдан бери илк бор 1 баррель учун 87 доллардан пастга тушди. Унинг нархи 5,73% га пасайиб, 86,89 долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, сентябрь ойида етказиб бериладиган WТI нефтининг фьючерслари нархи 4,95% га пасайиб, 1 баррель учун 80,8 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳонда нефть нархлари арзонлашди.