Brent нефти нархи 11 июндан бери илк бор баррели учун 92 доллардан ошди
ASTANA. Kazinform - Лондондаги ICE биржасида сентябрь ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть фьючерслари қиймати 11 июндан бери илк бор бир баррели учун 92 доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Қозоғистон вақти билан соат 06:12 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 1,12 фоизга ошиб, бир баррели учун 92,03 долларга етди.
Соат 06:17 ҳолатига кўра, ўсиш суръати янада тезлашди. Brent нефти қиймати бир баррели учун 92,16 долларга етди, бу эса олдинги савдо сессияси ёпилишига нисбатан 1,26 фоизга юқори.
Кейинроқ нефть нархи бир баррели учун 92 доллар атрофида тебранишда давом этди.
Аввалроқ Oilprice маълумотларига кўра, 20 июль эрталабги ҳолат бўйича Brent маркали нефть нархи баррели учун 90,21 долларни ташкил этгани, бу эса олдинги савдо сессиясига нисбатан 2,40 фоизга юқори экани хабар қилинган эди.