Бразилиядаги сув тошқинлари қурбонлари сони юзга яқинлашди

ASTANA. Kazinform – Бразилияда сув тошқинлари қурбонлари сони 95 кишига етди, 372 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Риу Гранди-ду-Сул штати губернатори Эдуардо Лейте маълум қилди.

Бразилия
Фото: Reuters

Ҳозирда 159 минг маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, камида 131 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.

"95 та ўлим ... Рақамлар ортиб бормоқда", – дейди Лейте.

Апрель ойининг охирида Бразилиянинг Уругвай билан чегарадош энг жанубий штати 1941 йилдан бери энг кучли ёғингарчиликка дучор бўлди.

Ёмғирлар туфайли Риу-дас Антас дарёсидаги тўғон қулаб, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини сув босган.

Умуман олганда, Риу Гранди-ду-Сул штатидаги 497 та муниципалитетдан 401 таси бўрон ва тошқинлардан жабр кўрди.

Расмийлар табиий офатдан 1,5 миллионга яқин одам жабрланганини тахмин қилмоқда.

Сўнгги хабарлар