16:40, 20 Ноябрь 2022 | GMT +5
Бразилиядаги қозоғистонликлар овоз беришни бошлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Бразилиядаги элчихонаси ёнида очилган сайлов участкаси Астана вақти билан соат 16:00да иш бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Анастасия Щегорцова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бразилияда овоз бериш Астана вақти билан соат 16:00да бошланди. Хорижий 68 сайлов участкасидан 64 тасида овоз бериш давом этмоқда. Америка ва Канададаги сайлов участкалари вақт фарқи туфайли кейинроқ очилади»
, - деди Анастасия Щегорцова.
Фуқароларнинг сайлов участкаларига келиши тўғрисида маълумотлар пойтахт вақти билан соат 18.05 ва 20.05 да берилади.
Қозоғистон Республикаси МСК 22.05 да дастлабки умумий хулоса маълумотларини тақдим этади.
Бугун мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Барча ҳудудларда 10 033 та сайлов участкасида овоз бериш бошланган.
Муаллиф: Марлан Жиембай