Бразилиядаги чўчқачилик фермасида етти тонна наркотик бўлган бункер топилди
Бразилиянинг Парана штатидаги федерал ва ҳарбий полиция ходимлари гиёҳвандликка қарши операция давомида қишлоқ ҳудудидан 7 тонна марихуана, шунингдек, милтиқ ва ўқ-дорилар топди. Бу ҳақда штат ҳарбий полицияси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Риа Новостига таяниб.
“Чўчқачилик фермаси ҳудудидаги ер ости бункеридан марихуанага ўхшаш гиёҳванд моддалар топилди. Оғирлиги - 7235 кг. Бундан ташқари, иккита 7,62 калибрли милтиқ ва 5,56 калибрли милтиқ, шунингдек, 7,62 калибрли 257 та ўқ ва 5,56 калибрли 400 та ўқ мусодара қилинди”, – дейилади Парана ҳарбий полицияси сайтида.
Текширув чоғида фермада ҳеч ким бўлмаган. Аммо қурол ўқланган, ўқ-дориларнинг бир қисми эса тактик сумкада бўлгани маълум бўлди. Худди шу ҳудуддан топилган Toyota автомобили ҳам федерал полицияга топширилган.