Бразилияда кўчкилар қурбонлари сони 27 кишига етди
ASTANA. Kazinform - 7300 га яқин аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, 6 минг киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, деб хабар беради Kazinform Анадолуга таяниб.

Бразилиянинг Эспириту-Санту штати ва Рио-де-Жанейро шаҳрида кучли ёмғир оқибатида юзага келган кўчкилар қурбонлари сони 27 нафарга етди.
Расмийларнинг хабар беришича, Эспириту-Санту шаҳрида 19 киши, Рио-де-Жанейрода 8 киши сув тошқини ва кўчки қурбони бўлган.
7300 га яқин аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, 6 минг киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Силва матбуот баёнотида қурбонлар оилалари билан бирдамлигини билдирди. У табиий офатдан жабр кўрган барчага ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Мет-офис, шунингдек, кучли ёмғир ва бўронлар бир мунча вақт давом этишини айтди.