Бош вазирнинг Туркистон шаҳрига қилган иш ташрифига видеошарҳ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 13 февраль куни ҚР Бош вазири Асқар Мамин иш ташрифи билан Туркистон шаҳрига борди. Бош вазир у ерда тарихий-маданий, ижтимоий биноларнинг қурилиш ишлари билан танишди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат раҳбари матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Бош вазир қурилаётган халқаро аэропорт биносида бўлди.

Асқар Мамин Туркистонда Ўқувчилар саройига бориб, департаментлар биноси, конгресс-холл, бассейнли мактаб, 7000 одамга мўлжалланган стадион, Қозоқ драма театри биноси, аттракционларга бой шаҳар истироҳат боғига ташриф буюрди.

Шунингдек, ҚР Бош вазири тарихий-маданий марказ, «Ұлы дала елі» маркази, Х.А.Яссавий музейи, Буюк Ипак йўли ҳунармандлар миллий маркази, визит-марказ, вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси қурилиш ишлари билан танишди.

Ҳукумат раҳбари меҳмонхона-туристик объектлар қурилишига алоҳида эътибор қаратди.




Сўнгги хабарлар
telegram