Бош вазир хорижий инвесторлар билан Қозоғистонда янги лойиҳаларни ишга туширишни муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов хорижий инвесторлар билан Қозоғистонда янги лойиҳаларни ишга тушириш масаласини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
None
None


Бош вазир Алихан Смаилов Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-ялпи мажлисида иштирок этиш учун Нур-Султанга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Glencore ва Philip Morris International компаниялари раҳбарлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Алихан Смаилов ва ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо Қозоғистон иқтисодиётини декарбонизация ва диверсификация қилиш, шунингдек, банк сектори ҳамда транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари ҳақида сўз юритди.



Томонлар 30 йил давомида молия, инфратузилма, КЎБ, қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш каби устувор йўналишларда умумий қиймати 11 миллиард долларлик 300 га яқин лойиҳа амалга оширилганини таъкидладилар.

«ЕТТБнинг Қозоғистон иқтисодиётини самарали иқтисодий ва технологик сиёсат тавсиялари ва молиявий ресурслардан фойдаланиш нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари барқарор ривожланишимизга туртки бўлди. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом этади деган умиддамиз»

, — деди Алихан Смаилов.

Ўз навбатида, Одиль Рено-Бассо ЕТТБ Қозоғистон билан ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.



Ҳозирги вақтда банк декарбонизация, яшил технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга инвестициялар улушини оширмоқда ва келажакда Қозоғистон бундан манфаатдор бўлиши мумкин.

Қозоғистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари Glencore бош директори Гари Нейгл билан учрашувда муҳокама қилинди.



Қозоғистон Glencore каби стратегик шериклар билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр.



«Компания Қозоғистоннинг тоғ-кон саноатида муҳим ўрин тутади. Биз шерикликни давом эттириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш ниятидамиз», — деди Алихан Смаилов.

Бош вазир Philip Morris International компаниясининг Шарқий Европа бўйича президенти Марко Марриотт билан учрашувда компания Қозоғистоннинг қулай сармоявий имиджини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.



Сўнгги хабарлар