09:16, 04 Сентябрь 2021 | GMT +5
Бош санитария врачи қарори: Эмлаш паспорти Қозоғистонда амалда қилинадиган мамлакатлар рўйхати янгиланди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош санитария врачи Ерлан Қиясовнинг навбатдаги қарори эълон қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Қозоғистонда вакцина паспорти амал қиладиган давлатлар рўйхати янгиланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қарорда Таиланд, Мўғулистон, Грузия, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси ва Туркия Республикасининг вакцина паспортлари Қозоғистонда амал қилиши айтилган.
«Ушбу қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Венгрия, Таиланд, Мўғулистон, Грузия, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси ва Туркия Республикаси фуқароларининг паспортлари / сертификатлари / гувоҳномалари Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий деб тан олинсин», - дейилади ҳужжатда.
Ҳужжат матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, эмланмаган ходимларни одатий иш жойларига юборишга рухсат берилмаган объектлар рўйхати Бош санитария врачининг аввалги қарори билан ўзгартирилган эди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай