Бош муфтий Қозоғистон халқини Ҳайит байрами билан қутлади

 Наурызбай қажы Тағанұлы
Фото: muftyat.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули Қозоғистон халқини Ҳайит байрами билан табриклади.

“Сизларни кириб келган мусулмонларнинг улуғ байрами – Ҳайит байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Муқаддас Рамазон ойи тугаши муносабати билан сиз ва оила аъзоларингизга фидоий ниятлар билан қалбларни эзгулик ва шодликка тўлдирувчи мана шу нурли дамларда Аллоҳ таолодан омонлик ва барака тилайман. Аллоҳ таоло ўттиз кунлик рўзаларимизни, қилган ибодатларимизни, узрли сабабларга кўра рўза тута олмаганларнинг савобли амалларини қабул қилсин!”, – деди бош муфтий.

“Ҳайит” сўзи байрам қилиш, ҳол-аҳвол сўраш, бир-бирини хурсанд қилиш, шодликка йиғилиш маъноларини билдиради.

“Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси муқаддас Рамазон ойида бутун мамлакат бўйлаб хайрия лойиҳаларини амалга оширди. Муборак ойда хайрли ишларда иштирок этган кўнгиллиларга, ҳомий фуқароларга, яхшилик қилган инсонларга алоҳида миннатдорчилик билдираман!”, – деди у.

Ҳайит – оилавий байрамдир. Байрамда совғалар бериш ва қувонч келтириш савобли ишдир. Муҳтож кишиларга садақа бериш энг савобли усуллардан биридир.

“Маълумки, мамлакатимизнинг бир қанча ҳудудларида содир бўлаётган баҳорги сув тошқинлари маҳаллий аҳолини чўчитиб, кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда. Уй-жойидан, мол-мулкидан айрилган оилаларга давлатимиз томонидан муносиб ёрдам кўрсатилмоқда. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ўз имкониятлари доирасида селдан жабр кўрган фуқароларни масжид ва мадрасаларга жойлаштириб, уларга маънавий ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, сув босган ҳудудларга 100 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Тошқиндан уйи вайрон бўлган икки нафар ногирон боласи билан аянчли аҳволда қолган ёлғиз онага квартира берди. 1113 нафар руҳоний умумий иш учун сафарбар этилди.

Шу билан бирга, бутун мусулмон жамоатчилигини Рамазон ҳайитида оғир кунларни бошидан кечираётган халқимизга қўл чўзишга, қалбига шодлик улашишга чақираман. Халқимизда “Саховат қилсанг, яхшиликни ўзинг кўрасан” деган гап бор.

Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Раббимиз дуо ва тилакларимизни, муборак ойда қилган эзгу амалларимизни, фитр ва садақаларимизни қабул қилсин! Ҳар бир оилага тинчлик, яхшилик ва барака тилайман. Рўзадан Рўзага эсон-омон етиб олайлик! Аллоҳ қозоқ халқини турли табиий офатлардан асрасин. Оғир кунларни бошидан ўтказаётган юртдошларимизни Роббим ўз паноҳида асрасин. Юртимиз омон, халқимиз тинч бўлсин! Амин!” – деди Науризбой ҳожи Тағанули.

Сўнгги хабарлар