BOOKFEST 2025 : октябрь ойида Қозоғистон бўйлаб китоб фестивали бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform — Meloman/MARWIN дўконлар тармоғи 2025 йилнинг 1-31 октябрь кунлари шаҳарнинг барча дўконларида анъанавий BOOKFEST 2025 китоб фестивали бўлиб ўтишини маълум қилади.
BOOKFEST ҳар йили минглаб китобхонларни бирлаштириб, мамлакат маданий-маърифий ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланди.
Фестиваль дастурига қуйидагилар киради:
• чегирмали нархларда энг яхши китоблар;
• лотерея совринлари ва кутилмаган совғалар;
• маҳаллий ва хорижий муаллифлар билан учрашувлар;
• таниқли тадбиркорлар билан очиқ суҳбатлар;
• маҳорат дарслари, маърузалар ва автограф сеанслари.
BOOKFEST нафақат китоб сотиб олиш, балки турли ёшдаги ва қизиқишдаги одамларни бирлаштирган ҳақиқий китоб байрамидир.
"Биз учун энг муҳими, китобхонларга жаҳон китоби дурдоналарини топиб тақдим этиш ва жамиятда китобхонлик маданиятини ҳаёт тарзига айлантирадиган муҳитни яратишдир. BOOKFEST - китобхонлик маданиятини ривожлантириш, маҳаллий муаллифларни қўллаб-қувватлаш ва адабиётни кенг оммага тарғиб қилишга қўшган ҳиссамиз. Биз китоблар одамларни илҳомлантириши, авлодлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаши ва янги имкониятлар очишини истаймиз", - дейди Meloman/MARWIN вакили Диана Исабекова .
Сана: 2025 йил 1–31 октябрь
Ўтказилиш жойи: Meloman/MARWIN дўконлар тармоғининг барча филиаллари
Instagram: @melomankaz
📞 Маълумот учун: 8 701 720 19 85
8 771 166 46 46
BOOKFEST ҳақида маълумот:
BOOKFEST китоб фестивали Meloman/MARWIN тармоғи томонидан 2020 йилдан бери ўтказиб келинмоқда ва шу вақт ичида Қозоғистондаги энг йирик китоб саноати тадбирига айланди. Фестиваль ҳар йили китобхонлар, муаллифлар, нашриётлар ва тадбиркорларни бирлаштириб, билим алмашиш ва мулоқотлар яратиш орқали китобхонлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Астанада «KitapTime — 2025» анъанавий республика китоб фестивали бўлиб ўтди.