Болгария президенти истеъфога чиқишини маълум қилди

ASTANA. Kazinform — Болгария президенти Румен Радев истеъфога чиқишини эълон қилди, деб хабар беради DW.

Президент Болгарии объявил о своей отставке
Фото: DW

У 2017 йилдан бери кетма-кет икки муддат президентлик лавозимида ишлаган. Радевнинг истеъфоси Болгарияда декабрь ойида бошланган оммавий норозилик намойишлари фонида юз берди.

Норозилик намойишлари ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар туфайли бошланди. Улардан бирида ҳукмрон коалиция депутатлари “Лукойл”нинг маҳаллий активлари тўғрисидаги қонунни атиги 26 сонияда қабул қилгани кўрсатилган. Иккинчи видеода тушлик танаффуси пайтида баҳсли бюджет қонун лойиҳасига овоз бериш лаҳзаси кўрсатилган.

11 декабрда норозилик акциялари фонида Болгария бош вазири Росен Желязков ҳам истеъфога чиқди.

Аввалроқ Болгарияда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, болгарларнинг қарийб ярми мамлакатда евро жорий этилишига қарши. Улар бу қадам Болгария суверенитетига путур етказиши мумкинлигидан қўрқади. Шунингдек, чакана сотувчилар миллий валюта - левдан еврога ўтиш даврида нархларни ошириш учун ушбу ўзгаришдан фойдаланишлари мумкинлигидан хавотирлар мавжуд.

Декабрь ойида Болгария Ҳукумати бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишларидан сўнг истеъфога чиқди.

Сўнгги хабарлар