Болгария пойтахтида Астана шаҳрининг 25 йиллигига бағишланган фотокўргазма очилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтининг 25 йиллиги муносабати билан Софиянинг туристик маркази – «Ошиқлар кўприги»да Астанага бағишланган тематик фотокўргазманинг расмий очилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги сайтига таяниб.
None
Фото: gov.kz

Тадбирда шаҳар ҳокимлиги, маҳаллий зиёлилар, қозоқ диаспораси, Болгария жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қозоғистоннинг Болгариядаги элчиси Виктор Темирбаев ўз нутқида Астана Евроосиё қитъасининг марказида жойлашган, бағрикенглик, тинчлик ва осойишталикка чорловчи жаҳон мулоқоти платформасига айланган мамлакатнинг асосий рамзларидан бири эканини таъкидлади.

Шунингдек, қозоғистонлик дипломат пойтахтнинг ривожланиши ва шаклланишининг асосий босқичларига қисқача тўхталиб, Астана бутун дунёда ҳақиқий қизиқиш уйғотадиган ўзгаришлар, инновациялар ва глобал ташаббуслар маркази эканлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар