Болаларда коронавируснинг «омикрон» штамми қандай ўтади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нариман Табинбаев коронавируснинг «омикрон» штаммининг болаларга таъсири ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Афсуски, болалар «омикрон» штамми билан касалланмоқда. Статистик маълумотларга кўра, йил бошидан буён 1000 га яқин бола даволанган, 32 бола реанимация бўлимида ётқизилган. Вафот этганлар йўқ. Бугунги кунда юқумли касалликлар шифохонасида 10 нафар бола бор, реанимация бўлимида касал болалар йўқ», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, «омикрон» юқтирган болаларда катарал ҳодисалар кузатилади: аксирмоқ, йўтал, бурун оқиши, иситма, ҳид ва таъмни йўқотиш. Йўтал пневмонияга олиб келиши мумкин.

«Бу биз учун жуда муҳим. Болалардаги касаллик осон ўтади деб айта олмаймиз. Биз енгил ёки ўртача оғирликдаги болаларни касалхонага ётқизишга ҳаракат қиламиз. Улар тўлиқ соғайиб кетганидан кейингина уйларига кетадилар. Ҳозирги вақтда болаларда «омикрон» штамми билан боғлиқ вазият назорат остида. Шаҳарда янги аниқланган ҳолатлар сонини камайтириш тенденцияси кузатилмоқда», - деди спикер.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар