Бокс: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиблари аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасида ғолиблари аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон спортчилари ўғил-қизлар ўртасида - 6 олтин, 7 кумуш ва 9 бронза медални қўлга киритди. Натижада умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон терма жамоадан олтин медал ўғил болалардан - Айдар Қадирхан (52 кг), Торехан Сабирхан (57 кг), Ахмет Усен (63 кг) ва Санжар-Али Бегалиев (66 кг), қизлардан - Аружан Жанабаева (66 кг) ва Қуралай Егинбайқизи (80 кг) кўлга киритди.

Ўзбекистонлик боксчилар 11 олтин, 6 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилди. Иккинчи ўринга Ҳиндистон ёшлари - 8 олтин, 7 кумуш ва 10 бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 март куни қитъа миқёсидаги турнирда ёшлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади. Унда терма жамоадан жами 14 нафар боксчи иштирок этади.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар