Бокс. Осиё чемпионатида Қозоғистон аёллар жамоаси 2-ўринни эгаллади

ASTANA. Kazinform - Бокс бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Амманда (Иордания) бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида медаллар жамғармаси бўйича 2-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.
None

Қитъа чемпионатида қозоғистонлик спортчилар жами тўққизта медал – учта олтин, битта кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритди. Алуа Балқибекова (48 кг), Жайна Шекербекова (54 кг) ва Карина Ибрагимова (57 кг) «олтин», Гулсая Ержан (81 кг) «кумуш» медаль соҳибаси бўлди. Шунингдек, Назим Қизайбай (50 кг), Жазира Орақбаева (52 кг), Мадина Нуршаева (66 кг), Дариға Шакимова (70 кг) ва Ляззат Кунгейбаева (+81 кг) турнирни «бронза» билан якунлади. Медаллар жадвалида Ҳиндистон пешқадам бўлса, кучли учликни Япония терма жамоаси якунлади.

Якуний жадвал:

1. Ҳиндистон – 4 олтин, 1 кумуш, 2 бронза медал

2. Қозоғистон – 3-1-5

3. Япония – 1-4-0

4. Жанубий Корея – 1-1-4

5. Ўзбекистон – 1-1-1

6. Тайван – 1-0-2

7. Вьетнам – 1-0-1

8. Таиланд – 0-2-1

9. Мўғулистон – 0-1-4

10. Иордания – 0-1-1

11. Филиппин – 0-0-2

Фото: ҚБФ матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар