Бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилади
ASTANА. Кazinform - Жаҳон бокс мусобақаси доирасида Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига йўл оладиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди.
Қозоғистонлик боксчилар йирик турнирга Алмати вилоятида ҳозирлик кўрмоқда. Энди улар тайёргарликни якунлаш учун Шеффилдга борадилар. У ерда улар 10 дан ортиқ давлатдан боксчилар йиғинига қўшилишади.
Мамлакат эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов асосан тажрибали боксчиларга таянмоқда. Улар орасида Санжар Ташкенбай (50 кг), Маҳмуд Сабирхан (55 кг), Бейбарис Жексен (60 кг), Ертуған Зейнулинов (65 кг), Тўрехан Сабирхан (70 кг), Сабиржон Аққалиқов (75 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Бекзат Нурдаулетов (85 кг), Сағиндиқ Тоғамбай (90 кг) ва Айбек Оралбай (90 кг дан юқори) бор.
Елдос Саялин бошчилигидаги мураббийлар аёллар жамоасида қуйидаги чарм қўлқоп усталарига ишонч билдиришган. Бўлажак жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини Назим Қизайбай (48 кг), Алуа Балқибекова (51 кг), Элина Базарова (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг), Виктория Графеева (60 кг), Аида Абикеева (65 кг), Наталья Богданова (70 кг), Надежда Рябец (75 кг), Гулсая Ержан(80 кг) ва Елдана Талипова (80 кг дан юқори) ҳимоя қилади.
Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида Қозоғистон иккинчи олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.