10:26, 31 Октябрь 2021 | GMT +5
Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчи молдовалик рақибини мағлуб этди
BELGRAD. Kazinform- Санатали Тольтаев Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатида илк жангини муваффақиятли ўтказди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик боксчи 63,5 кг вазн тоифасида рингга чиқди. 1/16 финалда у молдовалик Василий Чеботарни мағлуб этди. Ҳакамлар бир овоздан Санатали Тольтаевни ғолиб деб эълон қилишди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Темиртас Жусипов (48 кг), Сакен Бибосинов (51 кг), Маҳмуд Сабиржан (54 кг), Серик Темиржанов (57 кг), Абилайхан Жусипов (67 кг), Асланбек Шимбергенов (71 кг), Нурканат Райис ( 75 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Айбек Оралбай (92 кг) келгуси босқичга чиққан эди.
Бек Нурмағамбет (86 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг) рақибларига имкониятни бой беришди.
Муаллиф: Адилжан Умбет