09:45, 29 Октябрь 2021 | GMT +5
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик Aбилайхан Жусипов иккинчи ғалабасини қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Aблайхан Жусипов Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
1/16 финалда Aбилайхан Жусипов (67 кг) венесуэлалик Кристиан Паласио билан учрашди. Жанг давомида қозоғистонлик боксчининг устунлиги яққол кўринди. Натижада ҳакамлар қарорига бўйича ғалаба қозонди.
У бундан олдин Тайпэйлик Ю Линьни енгган эди..
Бу йил Aблайхан Жусипов терма жамоа сардори.
Қозоғистонлик боксчи 1997 йилда Қарағанди вилоятининг Aбай шаҳрида туғилган. 2017 ва 2019 йилларда Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. 2017 йилги Осиё чемпионатида ҳам кумуш медални қўлга киритди. У Олимпия ўйинларида қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, яна бир қозоғистонлик боксчи Серик Темиржанов (57 кг) 1/16 финалда япониялик Реито Цуцумини мағлуб этиб, 1/8 финалга йўлланма олди.
Муаллиф: Адилжан Умбет