БМТ Бош Ассамблеяси КХШТ билан ҳамкорлик тўғрисида резолюция қабул қилди

ASTANA. Kazinform - Шу йилнинг 18 ноябрь БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги резолюция қабул қилинди, дея хабар беради Кazinform агентлиги КХШТ матбуот хизматига таяниб.

БМТ Бош Ассамблеяси
Фото: КХШТ

Ҳужжатда КХШТ тинчликпарварлик салоҳияти ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик тизимини мустаҳкамлаш, терроризм ва уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва қуролларнинг ноқонуний айланиши, тартибсиз миграция ва одам савдосига қарши курашиш ҳамда табиий офат ва техноген фалокатлар оқибатларини бартараф этишга муҳим амалий ҳисса қўшаётгани алоҳида таъкидланади, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадлари ва тамойилларини амалга оширишга ёрдам беради.

Бош Ассамблея БМТ Бош котибига КХШТ Бош котиби билан икки томонлама алоқалар ва турли форматдаги форумлар доирасида мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришни таклиф қилди.

БМТ ва КХШТ БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини изчил ва ҳар томонлама амалга ошириш манфаатлари йўлида ҳамкорликни давом эттиради.

Иккала ташкилот ҳам тинчликни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг мумкин бўлган йўлларини ўрганади.

БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясининг кун тартибига “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан минтақавий ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик” банди доирасида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик” номли кичик бандни киритишга қарор қилинди.

Қозоғистон КХШТ тузилмалари мақоми тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритишни таклиф қилаётгани аввалроқ хабар қилинган эди.

Сўнгги хабарлар