БМТ Бош Ассамблеяси Фолькер Туркнинг ваколат муддатини узайтирди

ASTANА. Кazinform — 144 мамлакат Фолькер Туркнинг ваколат муддатини узайтиришни ёқлаб овоз берди, деб хабар берди Аnadolu агентлиги.

Фолькер Турк
Фото: Аnadolu

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси АҚШ ва Россиянинг қаршилигига қарамай, Фолькер Туркнинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари лавозимидаги ваколатини яна тўрт йилга узайтирди.

Овоз бериш натижасида 144 мамлакат Туркнинг лавозимида қолишини "қўллаб-қувватлашини" билдирди.

АҚШ, Россия ва Исроил каби 10 мамлакат қарорга "қарши" овоз берди. Яна 13 мамлакат бетараф қолди.

Фолькер Турк 2022 йил октябрь ойидан бери БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари лавозимида ишлаб келмоқда. Овоз бериш натижаларига кўра, унинг иккинчи муддати ниҳоят 2026 йил 12 октябрдан 2030 йил 11 октабргача бўлган муддатга тасдиқланди.

Фолькер Туркнинг ваколат муддати яна тўрт йилга узайтирилгани ҳақидаги маълумот тарқалгандан сўнг, БМТ фаолиятини кузатиб борувчи ва Исроил тарафдори бўлган позицияси билан танилган UN Watch нодавлат ташкилоти махсус кампания бошлади.

Ташкилот ижтимоий тармоқларда Туркни қаттиқ танқид қилиб, унинг фаолияти давомида Исроилни 58 марта қоралаганини ва АҚШни Хитой, Шимолий Корея ва Кубага қараганда кўпроқ танқид қилганини айтди. Ташкилот шунингдек, Туркнинг Эроннинг АҚШ ва Исроил ҳужумларига муносабатини "қасос чоралари" деб таърифлаганини таъкидлади.

Бундан ташқари, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Фолькер Туркнинг фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ 2027–2036 йилларни тинчликни мустаҳкамлаш халқаро ўн йиллиги деб эълон қилди.