Биз TikTok билан болалар ҳуқуқлари бўйича музокараларни бошладик - Ахборот вазири

«Бизнинг учинчи йўналишимиз қозоқ тилидаги контентни ривожлантиришдир. Бу йўналишда биз юқорида айтиб ўтган доктрина асосида аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқладик. Айни пайтда қозоқ тилидаги давлат оммавий ахборот воситаларидаги ўртача статистика - 85 фоизни ташкил этади. Буни янада ошириш ниятидамиз. Айниқса, онлайн платформаларда 87 фоизгача (қозоқ тилидаги контент – таҳр.) ошган. Сони ҳам, сифати ҳам ортиб боряпти. Шу боис мазкур креатив индустрияга, телесериаллар ва бошқа маҳсулотларга нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам талаб катта», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, дунёнинг бу соҳадаги гигант компаниялари Қозоғистон бозорига қизиқиш билдирятпи.
«Улар орасида ваколатхоналар очиш, Қозоғистонда рўйхатдан ўтиш, интерфейсларни қозоқлаштириш масаласи ҳал этиляпти. Масалан, TikTok бизнинг таклифимиз билан ўз интерфейсини қозоқ тилига ўгирди. Умуман олганда, биз TikTok билан болалар ҳуқуқлари ва бошқа масалалар бўйича музокараларни бошладик. Май ойининг охирида янги медиа-форум ўтказамиз. Барчангизни унга таклиф этамиз. Ўйлайманки, у ерда сунъий интеллект ҳақида кўпроқ гаплашамиз», - деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай