Биз Гвинея-Бисау ёшларини Қозоғистон университетларида ўқишини истаймиз – Умару Сисоку Эмбало
ASTANA. Kazinform – Гвинея-Бисау ёшлари Қозоғистон олий техник таълим муассасаларида ўқиш истагида.

Бу ҳақда Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан кенгайтирилган музокаралар чоғида айтиб ўтди.
“Сўнгги йилларда Қозоғистон барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, жумладан, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, халқ эҳтиёжларини қондира оладиган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишда катта тажрибага эга бўлди. Биз қишлоқ хўжалиги, энергетика, рақамли технологиялар, углеводородларни қазиб олиш соҳаларида ўзаро манфаатли шартлар асосида узоқ масофали савдони қўллаб-қувватламоқчимиз. Қолаверса, таълим ва тарбияга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Шу муносабат билан биз Гвинея-Бисау талабалари Қозоғистон олий техник таълим муассасаларида таҳсил олишларини истаймиз. Биз бу имкониятни биргаликда кўриб чиқишимиз мумкин», – деди Гвинея-Бисау Президенти.
Ҳурматли меҳмон икки мамлакат табиий ресурсларини биргаликда ўзлаштириш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
«Мамлакатларимиз бир-биридан олисда жойлашганлигига қарамай, биз мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишни истаймиз», – деди Умару Сисоку Эмбало.
Аввалроқ, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбалони Ақордада кутиб олгани ҳақида ёзган эдик.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Гвинея-Бисауни Африка қитъасидаги муҳим ҳамкори деб билишини айтди.